БЮСТ

БЮСТ (лот. bustum — куйдириш жойи, франц. buste — мақбарадаги ҳайкал) — одамнинг кўкракдан юқори — бош қисми тасвирланган ҳайкал, мукаммал ҳайкалтарошлик асари. Дастлаб Миср ва Юнонистонда пайдо бўлган, сўнг Қад. Римда портрет санъати сифатида шаклланган (мужассамотига таглик ҳам қўшилган). Уйғониш даври санъатида кенг тарқалган. Донателла Дезидерио да Сеттиньяно, Л. Бернини, Ж. А. Гудон, О. Роден ва б., Россияда Ф. Шубин, С. Гальберг ва б. энг яхши Бюст намуналарини яратган. Ўзбекистон ҳудудида мил. 1-а. дан бошлаб Бюст ҳайкаллар яратилган. Мае, Айритомаан топилган мусиқачилар (2-а.), Қўйкирилган қалъадан топилган остадон қопқоғига ишланган эркак боши (2—3-а. лар), Самарқанддан топилган остадоннинг ҳайкал кисми (6—7-а. лар).

20-а. ўзбек ҳайкалтарошлигида таниқли жамоат, маданият ва санъат арбобларининг Бюст лари (А. Шоймуродов, «Меҳнат қаҳрамони Ш. Қудратов»; Ҳ. Ҳусниддинхўжаев, «Маннон Уйғурт», «Ҳамза»; А. Аҳмедов, «Комил Ёрматов»; Я. Шапиро, «Шукур Бурҳонов» ва б.), шунингдек инсон, аёл гўзаллиги тараннум этилган Бюстлар (Н. Феодоридис, «Аёл»; Э. Тожибоев, «Ойдин» ва б.) ҳам яратилди.

Loading...