Ч — ўзбек Кирилл алифбосининг йигирма бешинчи ҳарфи. Тил олди, қоришиқ (т+ш), шовқинли, портловчи, жарангсиз ундош товушни ифодалайди. Ушбу ҳарф (товуш) сўзнинг бошида (чаман, чигит, чўл), ўртасида (аччиқ, кичик, сочиқ) ва охирида (ишонч, кеч, тинч) кела олади. Баъзан ушбу товуш жарангсиз ва портловчи товушлардан олдин келганда, ч>ш, ч>с каби талаффуз этилади (маc, қочди>қошти, учта>ушта, уч сўм — ус сўм каби), лекин бу фонетик ҳодиса имлода акс этмайди. Туркий халклар, жумладан, ўзбек халқи учун умумий бўлган ёзувларда Ч ҳарфи ўзига хос шаклларда учрайди.