ЧАД

ЧАД — Марказий Африкадаги оқмас кўл. Нигерия, Нигер, Чад ва Камерун ҳудудида, 240 м баландликда. Уз. 270 км, эни 150 км гача. Майд. 10 мингдан 26 минг км2 гача (Ч. га қуйиладиган оким микдорининг куп йиллик ўзгаришига боғлиқ), чуқ. 4 м дан 11 м гача. Иқлим намлиги юқори бўлган даврда, яъни 5—6 минг йил аввал кўл майд. 400 минг км2 га етган. Ғарбий ва жан. қирғоқлари паст, ботқоқлашган, шим. шарқи ва шарқи кучли емирилган, улар яқинида орол куп. Чадга Шари ва КомадугуЙобе дарёлари куйилади. Кўлнинг дарё дельталари якинида суви чучук, қолган қисмида шўр. Чадда сувнинг ер остита сингиб атрофдаги грунт сувларини таъминлаб туриши натижасида кўлнинг суви мунтазам алмашиниб туради. Бегемот, ламатин, тимсохдар, сув ва ботқоқ паррандалари яшайди. Балиқ тури кўп. Кема қатнайди.

Prev Article

Ч

Next Article

ЧАД