ЧАГАЕВ Руслан Шамилевич

ЧАГАЕВ Руслан Шамилевич (1978.19.10, Андижон) — боксчи, «Ўзбекистон ифтихори» (1998), Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи (2000). Андижон республика олимпия ўринбосарлари билим юртида таҳсил олган (1991 — 1997), Андижон университетини тугатган (2002). 91 кг вазн тоифасида Ўзбекистон (1996, 1999, 2000, 2001), Марказий Осиё ўйинлари (1995, Тошкент; 1997, Олмаота), Осиё (1995, 1999, Тошкент), Осиё ўйинлари (1998, Бангкок), жаҳон (1997, Будапешт) чемпиони. У 91 кг дан зиёд вазнда ҳам жаҳон чемпиони бўлган (2001, Белфаст). 2001 й. дан профессионал боксчи. Гамбург (ГФР)нинг «Универсум бокс промошн» клуби билан шартнома имзолаб, рейтинг учрашувларини ўтказиб келади (2004). «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (2001).

Loading...