ЧАҒОНИЁН

ЧАҒОНИЁН (араб. Сағониён) Сурхондарё (Чағонруд)нинг ўрта ва юқори оқими бўйларида жойлашган тарихиймаданий вилоят. Дастлаб Сюань Цзань томонидан (мил. тахм. 630 й.) қайд этилган. Бу ҳудудда инсонлар яшаганлигининг энг қад. излари мезолит ва неолит даврларига оид. Мил. ав. 2минг йилликнинг 2ярмида бу ерда илк деҳқончилик манзилгоҳлари (Мўлалитепа), мил. ав. 1минг йиллик ўртасида эса илк шаҳар (Қизилтепа) вужудга келган. Мил. ав. 1а. — мил. 1а. да Чағониён юечжийлар давлатининг асосий марказларидан бири бўлган. Мил. 1—3-а. ларда Чағониён Кушон подшолиги таркибига кирган. Чағониённинг иқтисоди ва маданияти бу даврда равнақ топган, кўплаб шаҳар ва қишлоклар вужудга келган, товарпул муносабатлари, суғорма деҳқончилик, турли касбҳунарлар, тасвирий ва амалий санъат (айниқса, ҳайкалтарошлик) ривожланган (Холчаё’н, Далварзинтепа). Мил. 3—4-а. ларнинг 2ярмида Чағониён сосоний кушоншохдар қўл остида бўлган. Мил. 5-а. нинг 2ярми — 6-а. да вилоят аввал Эфталийлар, сўнгра Сосонийлар давлати таркибига кирган. 6-а. нинг 2ярмидан — 8-а. нинг 2ярмигача Чағониённи маҳаллий сулола бошқарган, у номигагина Тохаристоннинг олий ҳукмдорлари — туркий ябғуларга бўйсунган. Чағониённинг айрим ҳукмдорлари — хидевлар ёки чағонхудотларнинг исмлари ёзма, эпиграфик ва нумизматик маълумотлар бўйича аниқланган: Фағаниш, Сашр, Зарин, Туронтош, Тиш, Хнар. Мил. 7-а. нинг 2ярмида Чағониёнга араблар кириб келган, улар 8-а. охирида маҳаллий сулолани тугатганлар. 9-а. нинг ўртаси ёхуд 2ярмидан 11 а. бошигача Чағониён — сомонийларнинг энг қудратли ярим мустақил вассалларидан ҳисобланган мухтожийлар сулоласидан бўлган ҳокимларнинг меросий мулки бўлган. Бу сулола амирлари Абу Бакр Муҳаммад бин Музаффар (940/941 й. в. э.), айниқса, Аҳмад бин Абу Бакр МуҳаммадАбу Али Чагоний (955/956 й.) Сомонийлар саройида энг муҳим маъмурий мансабларни (жумладан, Хуросон ноиби ва сипоҳсолорлик) эгаллаганлар. Мухтожийлар даврида Чағониён таркибига ҳоз. Сурхондарё вилоятидан ташқари Тожикистоннинг шим. ғарбидаги Шуман ва Охарун вилоятлари кирган. Чағониён пойтахти ҳам Сағониён деб аталиб, Деновдан 6 км жан. шарқцаги Будроч ш. харобаси ўрнида бўлган. Чағониён (Сағониён) ш. бу даврда Марказий Осиёнинг энг йирик иқгасодий ва маданий марказларидан бири бўлган. Чағониён Амири Ахмад бин Муҳаммад эса кўплаб буюк шоирлар (Дақиқий, Фаррухий, Манжуқий) ҳомийси (мамдух) сифатида Шарқца шуҳрат қозонган. 11а. нинг 1ярмида Чағониён маълум даражада қорахонийларга қарам бўлган, айрим вақтларда у мустақил мулк ҳисобланган. 11а. нинг 2ярми — 11-а. нинг 1ярмида Чағониён Салжуқийлар давлати таркибига кирган. 11-а. нинг 2ярми — 13-а. бопш Чағониённи қорахонийлар, қарлуклар, ғурийлар, хоразмшохлар идора зтган. Мўғуллар истилосидан сўнг 13а. ўртасида Ч. Чиғатойхоннинг набираси Есун Туванинг, сўнгра унинг ўғли Барокнинг меросий мулкига айланган. Бу даврда Янги шаҳар илгариги рабод ўрнида вужудга келиб 16-а. бошига қадар мавжуд бўлган, сўнгра Шайбонийхон томонидан босиб олинтан. Шундан сўнг асосий марказ Деҳинав (ҳоз. Денов)га кўчган.

Ад.: Ртвеладзе Э. В., Великий шелковый путь, Т., 1999,Бўриев О., Темурийлар даври манбаларида Чағониён, Т., 2001; Чагониён тарихи, Т., 2002.

ЧAFPAK, чиғроғ, чиғрак — туркий этник гуруҳ. Бобур Ч. лар ҳақида шундай ёзган: «Андижон вилоятининг саҳронишинларидан бири чағрак элдир, қалин элдур. Бешолти минг уйлуқ эл бордур. Фарғона билан Қашқар орасидаги тоғда бўлурлар. Отлари кўп ва қўйлари қалиндур». Ч. ларнинг баъзи гурухлари қипчоқлар билан бирга 11а. нинг 1ярмидаёқ Хоразмнинг сиёсий ҳаётида фаол қатнашганлар. Тахмин қилинишича, Чағониёнлар қипчоқ қабилаларидан бири бўлиб, 11 — 11-а. ларда Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларига келиб ўрнашиб қолган.

Loading...