ЧАКА

ЧАКА, Шака (тахм. 17871828 й. сент.) — зулулар ҳокими (инкоси). Ҳоз. Наталь (ЖАР) провинциясидаги қардош қабилалар бирлашмасига бош бўлган, сўнгра ўз ҳокимиятини ҳоз. Трансваалнинг бир қисми, Кап ва Оранж вилоятларида ўрнатган. Интизомли қўшин тузган. Чака ҳокимлиги даврида зулуларда давлатчиликка асос солинган. Чака ҳаётининг охирида чекланмаган ҳокимиятга эга бўлгач, золим мутлақ хукмдорга айланган. Фитначилар томонидан ўлдирилган.

Loading...