ЧАКИН ЧЎР БИЛГА

ЧАКИН ЧЎР БИЛГА — Панч (Пан жикент) ҳокими. Унинг исми Муғ тоғидан топилган 8-а. га тааллуқли суғдий хужжатлар орасида учрайди. Тадқиқотчилар Чакин унинг исми бўлиб, туркий чўр унвонига эга бўлганлиги, Билга (қад. туркча «доно») сўзи эса эпитета (сифат) бўлганини таъкидлайдилар. Бу пайтда Панжикент Турк хоқонлиги таркибига кирувчи Суғд конфедерациясига тааллуқди бўлиб, Самарқанддан кейинги ўринда турган. Чакин Чўр Билга томондан зарб киддирилган тангаларда «Панч ҳукмдори подшо Билга» жумлалари учрайди. Панжикентда 7-а. нинг 1чорагида, яъни Деваштич ҳукмронлиги даврида чиқарилган тангаларда «Панч маликаси Нана» шаклида аёл ҳукмдорнинг исми ва унвони акс этган. Мазкур тангалардаги тамға шакли Чакин Чўр Билгага оид тангалардаги тамға билан деярли бир хил. О. И. Смирнова, бу ерда зарб қилинган тангалардаги белгиларга асосланиб, бир асрга яқин хукм сурган Панжикент ҳукмдорлари сулоласининг келиб чиқишини Сирдарё (Шош воҳаси) атрофидаги туркий ҳоким уруғлардан бирортаси билан алоқадор 3 бўлса керак, деб ёзади.

Ад.: Смирнова О. И., Каталог монет с городища Пенджикент, М,, 1963; Исҳоқов М., Унутилган подшоликдан хатлар (Бир туркум суғд хужжатларининг ўзбек тилига таржимаси ва изоҳлари), Т., 1992.

Loading...