ЧАККА

ЧАККА — сузмага ошкўклар аралаштириб тайёрланадиган хушхўр парҳез таом. Бу таом кўпроқ Самарканд, Бухоро, Қашқадарё вилоятларида ёз ойларида тайёрланади. Чакка тайёрлаш учун сузма яхшилаб ийланиб туз, туйилган мурч, майда тўғралган кўкпиёз, кашнич, укроп, райҳон қўшиб аралаштирилади. Чакка салат сифатида дастурхонга тортилади.

Loading...