
ЧАКМОН
ЧАКМОН — устки кийим тури; эркакларнинг олди очиқ қишки тўни. Жун матодан тикилади. Барлари олд этак қисмига қўшимча трапециясимон кийиқ қўшилиши ҳисобига бирбирига устмауст кириб туради, учбурчак бўйин ўмизига ёқа ўрнатилади, енг учи томон торайиб боради. Чакмоннинг қўлтиқ ости (хиштак) қисми очиқ қолдирилган. Чакмон ҳам тўн каби ёқа, бар, этак четига жияклар қўйиб безатилган. Баҳор, кузда яктак устидан, совуқ ойларда пахтали тўн, пўстин устидан кийилади. Хоразмда чап барлар ўнг бар устини ёпиб турган. Яйловларда ҳозир ҳам кундалик кийим сифатида кийилади. Бу ҳудудца мовут тўнлар — ч а к мои, шолчакмон, яктак сингари астарсиз тикилган. Жун мато энсиз бўлгани сабабли битта Чакмонга 25 м гача мато сарф қилинган. Улар, асосан, оч жигарранг туя жунидан бўлиб, 2 андазали ёки 3 андазали бичиқца тикилган, яъни ён бўлактарзли ёки тарзлар қўшилмай тикилган.
Самарканд—Бухоро музофоти мовут Чакмонлари, асосан, қўй жуни матосидан тайёрланганлиги туфайли, сидирға оч сариқёки қора тусли бўлган. Шол Ч. (туя жунидан тайёрланган), мовут Чакмон (фка мовутидан тайёрланган) лар қиммат сотилган, асосан, ўзига тўқ, бой аҳоли сотиб олган. Чакмон оддий тўнлар сингари бичилган, яъни 3 андазали тўғри бичиқда бўлиб, барлар олдига кийиклар солинган. Жияклар билан безатилган.
Фарғона — Тошкент музофотида қўй жунидан тўқилган мовут Чакмонлар — қоқма Чакмон дейилган. Энг арзон мовут Чакмонлар паст навли аралаш матолардан тикилган (кўк Чакмон). Қорёмғирларда бўкиб қолмаслик учун кўпинча қайноқ сувга бўктирилган. Чакмон матоси тўқилишига қараб фарқланган. Асосан, кўкиш рангли бўлган, бичиғи эса пахтали чопон, тўнлар каби 3 андазали тўғри бичиқца бўлган. Ҳоз. кунда Чакмонлар кундалик кийимлар қаторидан жой олган.
Ад.: Сухарева О. А., Костюм народов Средней Азии, М., 1982; Традиционная одежда народов Средней Азии и Казахстана, М., 1989.