ЧАЛА ЧЎЛ ЗОНАЛАРИ — чала чўл ландшафти устун бўлган қурукдиқцаги табиат зоналари. Шим. ва Жан. ярим шарларнинг мўътадил, субтропик ва тропик минтақаларида чўллар билан дашт ва саванналар орасида жойлашган. Иқлими қуруқ. Чала чўл зоналарининг катта қисмида ҳаво траси қишда 0—10°, ёзда 25—25° бўлади. Ёғингарчиликка (300 мм дан ошмайди) нисбатан мумкин бўлган буғланиш 3—6 баробар кўп; дарё жуда кам, одатда мавсумий. Тупроклари оч каштан, қўнғир, бўзтупроқ, чириндиси кам (2— 4%), шўрланган ер кўп. Ўсимликлари шувоқ, шўралар, чим ҳосил қиладиган бошоклилар, намгарчилик танқислигига мослашган паст бўйли чала буталардан иборат. Ҳайвонлардан чўл, дашт ва тоғ олди фаунаси, яъни кемирувчилар (юмронқозиқ, қўшоёқ, олахуржун), судралиб юрувчилар (тошбақа, илонлар) ва б. лар яшайди. Чала чўл зоналарининг катта қисмидан яйлов чорвачилигида фойдаланилади, кўп кисми ўзлаштирилиб, ғалла экиладиган ерларга айлантирилган. Субтропик минтақаларнинг Чала чўл зоналари Эрон тоғлиги, Ғарбий Осиё, Шим. Африка, Қояли тоғларнинг ён бағирлари, тропик минтақаларда Саҳрои Кабирнинг жан. да, Тар текислигида, Атакама чўлининг шим. қисми, шунингдек, тропик минтақа тоғларининг қуйи қисмларида, мўътадил минтақада Евросиё материгининг ички қисмида — ғарбда Каспий бўйи пастгекислигидан шаркда Ордос платосининг шарқий чеккасигача бўлган ҳудудларда жойлашган. Ўзбекистонда тоғ одди қирлари ва адирлар баландлик Ч. ч. з. минтақасига киради.