ЧАЛА МАЙМУНЛАР

ЧАЛА МАЙМУНЛАР (Prosimii) маймунлар кенжа туркуми. Тузилиши ва гавда ўлчами ҳар хил. Кўпчилигининг кейинги оёкдари оддингиларига нисбатан узун. Жуни қалин, юмшоқ. Кўз косалари бирбиридан узоқроқда жойлашган. Бурун тешиги бурнининг учки қисмига вергулсимон очилади (узун товонлардан ташқари). Сут безлари сўрғичлари 1—3 жуфт, тишлари 18—38 та. Мияси бурмалари нисбатан кам. 6 оила 52 тури мавжуд. Тропик Африка (лорисимонлар), Мадагаскар ороли (лемурлар, индрийсимонлар, қўлоёкдилар), Осиё ва Малайзия архипелагида (тупайясимонлар, лорисимонлар, узунтовонлар) учрайди; тунги ёки шомги, кундузги ҳайвонлар. Кўпчилиги дарахтда кичик гуруҳ бўлиб, жуфт ёки якка ҳолда яшайди. Ҳаммахўр, бўгозлик даври 2 — 5 ой, 1—4 (кўпинча — 1) та бола туғади. Лемурсимонлар ва лорисимонлар тутқинликда ҳам купая олади.

Loading...