ЧАЛА ТУҒИШ

ЧАЛА ТУҒИШҳомиладорлик муддати тугамай (ҳомиладорликнинг 29 ҳафтасидан 38 ҳафтасигача) туғиш. Бунда ҳомила вақтдан аввал, чала туғилади (қ. Чала туғилган бола). Эркак уруғидаги нуқсонлар, тухумҳужайранинг тўла ривожланмаганлиги, ирсий омиллар, эрхотиннинг яқин қариндош бўлиши, плацентанинт бачадонга нотўғри бирикиб қолиши, ҳомиланинг тескари ётиши, аёл нерв ва эндокрин системасининг бузилиши (маc, тухумдонлар, қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши, диабет), ҳомиладорлик токсикозлари, аборт, камқонлик, ўткир ва сурункали юқумли касалликлар (маc, бруцеллёз, токсоплазмоз, грипп, ангина, вирусли гепатит ва б.), шунингдек, ички жинсий аъзоларнинг турли сабаблар билан яллиғланиши, уларда ўсма пайдо бўлиши, аёл жинсий аъзоларининг етарли ривожланмаганлиги (инфантилизм), она билан ҳомила қон группалари ва резусфакторнинг номутаносиблиги ва бошқалар Чала туғишга сабаб бўлади. Асабийруҳий ва жисмоний шикастланишлар, оғир иш шароити, оиладаги нотинчлик ва б. ноқулай таъсиротлар вақтдан аввал туғишга олиб келади. Буйрак, жигар, юрактомир, нерв касалликлари билан оғриган аёлларда ҳам Чала туғиш кузатилади. Бунда она билан ҳомила ўртасидаги қон айланиши бузилади, ҳомиланинг кислород билан таъминланиши ёмонлашади ва бу вақтдан аввал туғишга олиб келади. Чала туғиш аксарият жуда ёш ёки ёши 35 дан ошиб биринчи марта туғаётган аёлларда учрайди. Даво Чала туғишга сабаб бўлган асосий касалликка қараб белгиланади. Чала туғиш эҳгимоли бўлган аёл ҳомиладор бўлгунича ҳамда ҳомиладорлик даврида даволаниши лозим. Олдини олиш Чала туғиш сабабларини ўз вактида аниқлаш ва уни даволаш чоратадбирларидан иборат.

Loading...