ЧАЛОВ

ЧАЛОВ (Stipa) — ғалладошларга мансуб кўп йиллик, баъзан бир йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми. Мўътадил ва субтропик минтақаларда, қисман тропик тоғларда 300 га яқин тури маълум. Ўзбекистон тоғларида ва тоғ ён бағирларида 13 тури, жумладан, тукли Чалов (S. capillata), кавказ Ч. и (S.caucasia Schmalh.), сович Чалови (S. szovitsiana Trin. ex Hohena.) ва б. учрайди. Кўпчилик турлари чўл, дашт, прериялар ўт ўсимликлар қопламининг асосий кисмини ташкил этади. Шағалли ва тошлоқ ерларда ҳам ўсади. Барглари камбар, узун, чизиқсимон, қилтиқли. Бошоқлари бир гулли. Ҳамма турининг хашаги сифати уртача. Чорва моллари уларни баҳорда (маиса ҳолатида) хуш кўриб ейди. Баъзи турлари қоғоз саноати учун хом ашё.

Loading...