ЧАЛҚАР

ЧАЛҚАР — Қозоғистондаги бир неча кул номи. Энг йириклари:

1) Чалқар (Чархал), Оқтўба вилоятида, Уральск ш. дан 65 км жан. да. Майд. 190 км2, уз. 18,6 км, эни 14 км, чуқ. 13,5 м. Суви шўрроқ (езда шўр). Шолаконкат ва Исенанкат дарёлари ва ер ости сувларидан тўйинади. Баъзан, Солянка дарёси орқали Урал дарёсига қуйилади. Балиқ овланади;

2) Чалқар (Шалқар) Қозоғистоннинг Кўкчатов ш. дан ғарбда жойлашган оқмас кўл. Майд 40 км2, чуқ. 17 м. Суви шўрроқ.

Loading...