ЧАМАНДАГУЛ

ЧАМАНДАГУЛ (Verbena) — тизимгулдошларга мансуб бир ва кўп йиллик ўтсимон ўсимлик ва ярим буталар туркуми; экма гул. Ватани — Перу. Американинг тропик ва субтропик минтақаларида 200 дан ортиқ тури ўсади. Гулчиликда гуллари қалқонсимон, тўпгули диаметри 6—7 см, оқ, қизил, пушти, сариқ, бинафша рангли, бир йиллик дурагай Ч. (V.hybrida) экилади. Бўйи 2550 см, тупи ёйиқ, шохлари ғуж, барги тухумсимон, ранги яшил. Совуққа чидамли, эрта тушган қор остида ҳам совуқ урмайди. Чамандагул уруғидан кўпайтирилади. Уруғи февральмарт ойларида иссиқхоналарда экилади. Июндан октябргача гуллайди. Чамандагул хонадонларда, кўп қаватли уйлар балконида, парк ва хиёбонларда манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади.

Prev Article

ЧАЛАБУТАЛАР

Next Article

ЧАМОРРО