ЧАМБАЛ

ЧАМБАЛ — Ҳиндистондаги дарё, Жамна дарёсининг ўнг ирмоғи. Уз. 830 км, ҳавзасининг майд. 135 минг км2. Виндҳья тоғларидан бошланиб, Малва платосини кесиб ўтади. Ўртача сув сарфи 600 м3/сек. Суви, асосан, суғоришга сарфланади. ГЭС бор. Рампур ш. яқинида йирик сув омбори қурилган. Дарёнинг айрим қисмларида кема қатнайди. Чамбал бўйида Кота ш. жойлашган.

Loading...