ЧАМБАР ГАЗ-КОНДЕНСАТ КОНИ

ЧАМБАР ГАЗ-КОНДЕНСАТ КОНИҚашқадарё вилояти Косон туманидаги кон. Муборак т. й. станциясидан 42 км шим. шарқда. 1980 й. да очилган, 1986 й. дан фойдаланишга топширилган. Кон рельефи кучсиз табақаланган, зол қумлари билан қопланган чўл текислигидан иборат. Чамбар газ-конденсат кони Бухоро тектоник поғонасидаги Муборак кўтарилмасининг шим. ғарбий қисмида жойлашган. Чамбар газ-конденсат конида қазилган жами 4 та бурғи қудуғида палеозой эраси, юра, бур, палеоген, неоген ва тўртламчи давр ётқизиклари очилган. Саноат миқёсидаги газлилик 13 ва 12 горизонтларда белгиланган. Горизонтлар қумтош, алевролит, гил, мергель ва оҳактошлардан таркиб топган бўлиб, 886—1014 м ва 917—1058 м чуқурликларда очилган. Кондаги газ метанли, қуруқ. Конденсат олтингугуртли, 1 м3 қатлам газида 13 г конденсат мавжуд. Бензин фракцияларининг гуруҳий углеводород таркибига кўра, конденсат метаннафтенароматли типга мансуб. Кондан ҳоз. кунда фойдаланилмоқда.

Loading...