ЧАН КАЙШИ

ЧАН КАЙШИ (Цзян Цзеши) (1887.31.10, Финхуа, Чжэцзян вилояти — 1975.5.4, Тайбэй) — Хитойдаги гоминьдан маъмуриятининг раҳбари (1927 й. дан). Баодин ва Токиодаги ҳарбий академияларни тугатган. 1927 й. 12 апр. да ҳарбий тўнтариш қилиб мамлакатда диктаторлик тузумини ўрнатган. 1931 й. дан Гоминьдан (миллатчи) партияси раҳбари, 2-жаҳон урушида Япония таслим бўлгач, Хитой коммунистик партиясининг коалицион ҳукумат тузиш ҳақидаги таклифини рад этиб, мамлакатда фуқаролар урушини бошлаб юборган (1946, июнь). 1949 й. охирида Тайванга қочган ва у ерда гоминьданчилар ҳукуматини тузган.

Loading...