ЧАН ХИНГ ДАО

ЧАН ХИНГ ДАО (Tran Hu’ng Dao) , Чан Куок Туан (Tran Quoc Tuan) (1226— 1300) — Вьетнам саркардаси, Вьетнам халқининг мўғул истилочиларига қарши кураш ташкилотчиси. Мўғуллар Дайвьет (Вьетнам)га 1257 — 58, 1284—85, 1287— 88 й. ларда ҳужум қилишган вақтда мамлакат қуролли кучлари бош қўмондони (1283 й. дан). 1288 й. 9 апр. да Вьетнам қўшинлари Чан Хинг Дао раҳбарлигида Батьданг дарёси бўйидаги жангда йирик ғалабага эришганлар. Натижада мўғул истилочилари Дайвьет ҳудудидан қувиб чиқарилган. Бу сана ҳар йили миллий байрам сифатида нишонланади.

Loading...