ЧАНА СПОРТИ

ЧАНА СПОРТИ — қишки спорт тури, бир кишилик (оғирлиги 22 кг) ва икки кишилик (оғирлиги 26 кг) чана (сирпанчикларининг эни 15 см, ораси 48 см, уз. 124—150 см) да 800—2000 м қорли ёки музлатилган махсус қиялик трассадан тез учиш мусобақаси. Чана спорти 19-а. охирида Европада спорт тури сифатида шаклланган, 1883 й. да Швейцариянинг Давос ш. яқинида биринчи халкаро мусобақа ўтказилган. 1884 й. дан Германияда спорт чаналари и. ч. йўлга қўйилган. Чана спорти 1924 й. дан Халқаро бобслей ва тобогган федерацияси таркибида ривожлана бошлади. 1954 й. да Халқаро Чана спорти федерацияси (FIL) ташкил топди, унга 40 дан зиёд давлат аъзо. Чана спорти бўйича 1955 й. дан жаҳон чемпионати ўтказиб келинади, 1964 й. дан олимпиада ўйинлари дастурига киритилган. Чана спорти Австрия, Германия, Италия, Норвегия, Польша, Чехия, Швейцария каби давлатларда ривожланган.

Loading...