ЧАНЧУНЬ

ЧАНЧУНЬ — Хитойнинг шим. шарқий қисмидаги шаҳар, Итунхэ дарёси бўйида. Гирин провинциясининг маъмурий маркази. Ахолией 6,9 млн. киши (1999). Транспорт йўллари чорраҳаси. Машинасозликнинг йирик маркази (транспорт воситалари, асосан, автомобиллар, станоклар, радиотехника, оптик приборлар и. ч., радиоэлектроника). Киме (шина, пластмасса, ўғитлар, дорилар и. ч.), тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Ҳунармандчилик ривожланган. ФА филиали, университет бор. Шаҳарга 19-а. бошларида асос солинган. 1897 — 1903 й. ларда ХитойШарқий т. й. нинг курилиши билан йирик савдосаноат марказига айланди.

Loading...