ЧАНДИР

ЧАНДИР — туркий қабила. 8—9а. ларда Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимида, Орол денгизининг жан. даги чўлларда яшовчи ўғузлар таркибида бўлганлар. Кейинчалик Чандир ларнинг бир қисми Мовароуннаҳрга ўтиб, ўзбеклар ва туркманлар билан аралаш яшаб, улар таркибига сингиб кетган. Айрим гуруҳлари ўғузлар таркибида Озарбайжонда ўрнашиб қолган. 19-а. охири — 20-а. бошларида Чандир ларнинг айрим гуруҳлари ўтроқ ҳаёт кечириб, асосан, чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланган. 1924 й. даги маълумотларга кўра, Чандир жами 3425 кишини ташкил этган.