ЧАНГ ДОНАЧАЛАРИ

ЧАНГ ДОНАЧАЛАРИ, чанг зарралари (палинологиярд) — гуллардаги чангдонларда ҳосил бўладиган доначалар. Микроспорангийда микроспорадан ривожланади. Чанг доначалари уруғкуртак камерасига (очиқ уруғлиларда) ёки уруғчи тумшуқчасига ( ёпиқ уруғлиларда) тушиб, уни чанглантиради. Чанг доначаларининг ташқи (экзина) ва ички (интина) пардалари бор. Очиқ уруғлиларда Чанг доначалари чанглангунча бир неча тирик ҳужайралардан, шу жумладан, вегетатив ва генератив ҳужайралардан иборат бўлади. Булардан биринчиси чанг камерасида чанг найчаси (гаустор)ни, иккинчиси эса уруғланишда қатнашадиган иккита эркак жинсий хужайра — гаметаларни ҳосил қилади. Усимликнинг турига қараб Чанг доначаларининг шакли ва катталиги турлича.

Кўпчилик уруғли ўсимликлар (монадалар)да чанг доначалари, одатда, кўп бўлади.

Loading...