ЧАНГҚЎБИЗ

ЧАНГҚЎБИЗ, чангқовуз — тилчали чолғу асбоби. Пластинкасимон ва ёйсимон турлари бор. Суяк, ёғоч, қамиш, ғаров, металлдан ясалади. Осиё (Сибирь, Узоқ Шарқ, Ўрта Осиё), Африка ва Европа халкларида турли номда тарқалган бўлиб, мусиқий фольклор қатламига мансуб чолғудир. Чангқўбиз тишларга яқин ушлаб ёки босиб туриб, тилчаси (турига қараб) унга боғланган ип ёрдамида тортиб ёки қўл бармоклари (одатда, кўрсатгич бармоқ) билан тирнаб чалинади. Ундан маълум баландликдаги доимий бир овоз ва шу овоз обертонларидан оғиз артикуляцияси ёрдамида муайян оҳанглар чиқарилади. Овознинг баландпастлиги оғиз бўшлиғининг каттакичик очилишига, чолгу тилчасининг узун ва қалинлигига боғлиқдир. Чангқўбиз ўзига хос паст овози, нисбатан тор (октава доирасидаги) диапазони билан ажралиб туради. Ўтмишда ўзбекларда суяк Ч. («Алпомиш» достони) ва темир Ч. турлари бўлиб, асосан, хотинқизлар томонидан қўлланилган. Ҳозир Ўзбекистонда, асосан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, шунингдек, Самарканд ва Бухоро вилоятларида темир Чангқўбиз тарқалган. 1990-й. лардан бошлаб баъзи фольклорэтнографик жамоалар томонидан кенг ишлатиладиганбўдди. Чангқўбиз маълум Темир чангқўбиз. маросим билан боғлиқ бўлмай, унда оддий (баъзида бадиҳа услубидаги) кичик куйлар («Ч. куй» ёки «Чангқўбиз чертит») чалинади. Шунингдек, Чангқўбизда турли ҳайвонларнинг овозларига ўхшатмалар қилинади.

Loading...