ЧАНГСЎРГИЧ

ЧАНГСЎРГИЧ — хоналарни йиғиштириш, мебель, кийимкечак, гилам ва қалин пардаларни чангдан тозалаш учун мўлжалланган ҳаво сўрувчи қурилма. Деворларни бўяш, ёгоч ва металл сиртларига бўёқ пуркаш, ҳавони намлаш, ўсимликларга дори сепишда ҳам Чангсўргичдан фойдаланиш мумкин. Асосий қисмлари — металл ёки пластмасса корпус, коллекторли двигатель ва марказдан қочма вентилятор. Узайтирибқисқартирса бўладиган (гофрирланган) шланг ва турлитуман учликлар билан бутланади. Чангсўргичнинг полда турадиган, дастаки ва орқага осиб юриладиган, чўткасимон турлари бор. Ишлаш тарзига кўра, тўғри оқимли цилиндрик, уюрмали (канистрли) ва б. хиллари бор. Гиламларни ювиш, пол ювиш ва ялтиратиш, мебелни ялтиратиш, автомобилларни тозалаш учун мўлжалланган мосламали Чангсўргич ҳам бўлади. Ч с. истеъмол киладиган электр токи қуввати — 150—800 Вт.

Loading...