ЧАНОҚ-СОН БЎҒИМИ

ЧАНОҚ-СОН БЎҒИМИ — чанок суягидаги қуймуч косаси билан сон суягининг боши бирлашишидан пайдо бўлади. Қуймуч косасининг қирғоғида чуқурчанинг катталаштиришга мослашган фиброз тоғай лаби бор. Бўғим халтаси эркин жойлашган бўлиб, сон суяги бошининг ҳаракат қилишига халақит бермайди. Чаноқ-сон бўғими ёнбошсон, ўтиргичсон, қовсон бойламлари билан мустаҳкамланади. Чаноқ-сон бўғими атрофидаги мускуллар бўғим ҳаракатида бойламларнинг унчалик тарангланмаслигига имкон яратади. Бўғим ёнғоқсимон шаклда бўлиб, фронтал ўқида танага яқинлашибузоқлашиши, вертикал (тик) ўқи бўйлаб ташқари ҳамда ичкарига айланиши ва доира шаклида ҳаракат қилиши мумкин.

Loading...