ЧАНОҚ, тос — гавда скеле/иининг пастки қисми. Чаноқ одамда оёқларни, сут эмизувчиларда эса орқа оёқларни, танага бирлаштиради. Чаноқ умуртқа поғонаси ва тананинг юқори қисми учун таянч вазифасини бажаради; Ч. ўнг ва чап номсиз Чаноқ суяклари ҳамда думғаза ва дум суякларидан ҳосил бўлади.
Чаноқ суяклари бирбирига олдидан қов симфизига ўхшаб, орқадан эса жуфт думғазаёнбош бўгимлари кўринишида думғазага бирлашади. Ҳар бир номсиз суяклар (ўсиш даври охирида қўшилиб кетади) ёнбош, қуймуч ва қов суякларидан ташкил топади. Улар бирлашиш жойининг ташқи томонида қуймуч косаси жойлашади.
Чаноқ тузилишининг жинсий хусусиятлари бор. Аёлларда Чаноқ эркакларникига нисбатан бир қадар кенг ва калта бўлади. Катта ва кичик Чаноқ бор. Катта Чаноқ олдидан қорин олд девори юмшоқ тўқималари билан, орқадан умуртқа поғонаси, ёндан ёнбош суяк қанотлари билан, кичик Чаноқ олдидан қов суяклари, орқадан думғаза ва дум суяги, ёндан қуймуч суяги ва юмшоқ тўқималар билан ўралган. Катта Чаноқда қорин бўшлиғи пастки қисмидаги аъзолар, кичик Чаноқда тўғри ичак, қовуқ, эркакларда простата бези ва уруғ пуфаклари, аёлларда бачадон ва унинг ортиқлари ҳамда қин жойлашган. Чаноқ суякларида орқа томондан орқа ва умуртқа поғонаси мускуллари, олдидан қорин мускуллари бирлашади. Оёқ мускуллари ҳам Чаноқдан бошланади. Думбанинг катта мускули Чаноқ соҳасидаги энг катта мускул хисобланади. Ёнбошнинг ички жуфт артериялари Чаноқ девори ва ундаги ички аъзоларни қон билан таъминлайди; думғаза нерви чигалларининг шохчалари иннервация қилади.
Чаноқ синиши Чаноқнинг хавфли шикастларидан хисобланади. Чаноқ чикиши кам учрайди; лекин болаларда Чаноқ шикастланиши натижасида бойламлар узилиши, чаноксон бўғими чиқиши кўпроқ кузатилади. Туғруқ вақтида баъзан Чаноқнинг қов бирикмаси узилиши мумкин. Қуймуч косаси синганда кўпинча сон чиқади. Чаноқ касалликларига қон орқали тарқаладиган (гематоген) остеомиелит (бунда, одатда, ёнбош суяги қанотлари ва думғаза зарарланади), бруцеллёз ва ревматоид артритца думғазаёнбош бўғимининг зарарланиши ва б. киради.