ЧАПАҚАЙЛИК

ЧАПАҚАЙЛИК — ирсиятга боғлиқ ҳолат; бунда баъзи мақсадга мувофиқ ҳаракатларни бажаришда кўпроқ чап қўл ишлатилади. Одам бош миясининг ривожланиш жараёнида функциялар чап ва ўнг ярим шарлар ўртасвда тақсимланади. Чап ярим шар зиммасига нутқ, ўқиш, ёзиш, ҳисоблаш, аналитик фаолиятнинг (логик, математик) мураккаб шакллари, ўнг ярим шар зиммасига эса конкрет образли фаолият (ташки оламдаги нарсаларнинг кўриниши, товуши, ранги ва б. бўйича аниқлаш) тушади. Оёққўллар ҳаракатини бажаришда иккала ярим шар қатнашади; чап яримшар ихтиёрида ўнг қўл ва оёқ, ўнг ярим шар ихтиёрида чап қўл ва оёқ бўлади. Кўпчилик кишиларда чап ярим шар устунлик қилганидан ўнг қўл кўпроқ иш бажаради; ўнг қўл ёрдамида ишлаш, овқат ейиш ва б. одатдаги ҳолат. Чапақайларда бош миянинг ўнг ярим шари функцияси чап ярим шарникидан устун туради. Ривожланишнинг ҳар иккаласи: ўнақайлик ҳам, Чапақайлик ҳам нормал ҳисобланади. Бироқ турмушда ва и. ч. да ҳамма асбоблар ва меҳнат қуроллари ўнақайларга мўлжаллантанлиги туфайли чапақай болаларни ўнақайликка ўргатиш мақсадга мувофиқ. Ўнақайлик ва Чапақайликни аниқлаш невропатологияда муҳим аҳамиятга эга.

Loading...