ЧАПЛИГИН Сергей Алексеевич

ЧАПЛИГИН Сергей Алексеевич [1869.24. (5.4), Рязань губерняси, Раненберг ш., ҳоз. Липецк вилояти, Чаплигин ш. — 1942.8. 10, Новосибирск] — механика соҳасидаги рус олими, гидродинамика асосчиларидан бири, СССР ФА акад. (1929), Меҳнат Қаҳрамони (1941). Н. Е. Жуковскийнинг шогирди ва сафдоши. Москва университетини тугатган (1890). Марказий аэродинамика интида ишлаган (1918 й. дан). Илмий ишлари асосан назарий механика муаммоларига дойр. Қаттиқ жисмларнинг суюқликдаги ҳаракат қонунларини ўрганган, тезлиги товуш тезлигидан кичик бўлган газ оқимини текшириш усулини ишлаб чиқиб, газ динамикасига асос солган. Чаплигин самолёт қаноти атрофида ҳаво циркуляцияси тезлигини аниқлаш ҳақидаги постулатни (Ч. — Жуковский постулатини) биринчи марта аниқ баён қилган. Чаплигин авиация ва аэромеханикага дойр мураккаб масалаларнинг ечимини берган.

Loading...