ЧАПЛИН

ЧАПЛИН (Chaplin) Чарлз Спенсер (1889.16.4, Лондон 1977.25.12, Швейцария) — америкалик актёр, реж., сценарийчи, продюсер. Фаолиятини 1897 й. мюзикхолл саҳналарида чиқишдан бошлаган. 1907—12 й. лар Ф. Карно пантомима театрида ишлади. 1913 й. АҚШга қилган гастроли пайтида «Кистоун» кинокомпанияси билан контракт тузади ва М. Сеннет раҳбарлигида фильмларда суратга туша бошлайди. Ўша пайтдаги машҳур америкалик актёр М. Линдернинг унга таъсири кучли бўлган. «Бахтиёр Чарли» фильмидаги фирибгар олифта роли унинг экранда яратган илк образидир. Кейинчалик бошқа студиялар фильмларида ҳам суратга тушиб, машҳур бўла бошлайди. 1914 й. давомида «Кистоун»да 34 фильмда ўйнаб америка киносининг энг истеъдодли ва ёрқин комик актёрига айланди. 1915—17 й. лар «Эссеней», «Мьючуэл» фирмаларида сценарийчи, реж., актёр сифатида фаолият кўрсатиб, пантомима санъатини комик куч билан уйгунлаштира олишда энг юқори чўққиларга кўтарилган жаҳоннинг энг машҳур санъаткори сифатида танидци. 1923 й. «Чарлз С. Чаплин фильм корпорейшен» номли шахсий кинофирмасини ташкил этди. Шу йилдан бошлаб Чаплин реж. муаллиф сифатида қисқа ёки ўрта метражли фильмлардан тўламетражли фильмлар ишлашга ўтади. Биринчи йирик катта фильмларидан «Парижлик аёл» психологик драмаси бўлди. «Дайди», «Банк», «Ёлланган», «Тинч кўча», «Хорижлик» ва б. унинг дастлабки фильмларидан намуналар. «Ит ётиш, мирза туриш», «Елкага», «Қуёшли томон», «Кичкинтой» сингари фильмларида Чаплин маҳоратининг янги қирралари очилди. «Олтин жазаваси», «Цирк», «Катта шаҳар чироклари», «Буюк диктатор», «Месье Верду», «Рампа ёруғи» (1952, «Оскар» мукофоти, санъат чўққисига кўтарилган фильмлардан) фильмлари Чаплин ижодининг дурдоналаридир. 1953 й. дан Швейцарияда яшаган. 1957 й. Буюк Британияда «Қирол НьюЙоркда» (ўзи бош роль ижрочиси) фильмини экранлаштирди. «Гонконглик графиня» (1967) Чаплиннинг сўнгги иши. Чаплин ижодкор сифатида санъатга «инсонни ҳаёт билан боғлаб турувчи энг буюк куч» деб қараган. Ўзининг клоунлик ниқобини оддий инсонлар такдири, хавотирини ифодаловчи, катта кучларни бирлаштириб турувчи инсон образига айлантираолди. 1928 ва 1972 йлар махсус «Оскар» мукофотига сазовор бўлган. Халқаро тинчлик мукофоти лауреати (1954).

Жўра Тешабоев.

Loading...