ЧАПҚИРҒОҚ ҚОРАСУВ КАНАЛИ

ЧАПҚИРҒОҚ ҚОРАСУВ КАНАЛИЧирчиқ дарёсининг чап соҳилидан чиқарилган канал (даре) (Тошкент вилояти). Юқори Чирчиқ гидроузелидан бошланиб, Шамалак гидроузелигача давом этади. Уз. 87 км. Сув ўтказиш имконияти 180 м3/с. Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Оққўрғон туманларида 165 минг га ерни суғоради. Каналга кўпгина сой сувлари келиб қўшилади. Энг йириклари: Жузуруқсой, Паркентсой, Самсараксой, Қизилсой. Қорасув канали қад. каналлардан бири. Бир неча тўғонли сув олиш иншоотлари бор. Уларнинг биринчиси — Найман тўғони (каналнинг 59 км да). 1926 й. да қурилган бўлиб, РК7, РК71, Олғабос каналларига сув беради. 1930—32 й. ларда 74км да Хонтўғон сув олиш иншооти қурилди. Иншоот тўғон ва Моргуненков номидаги РК8, РК9 каналларига сув берадиган тақсимлагичлардан иборат. 1960—70 й. ларда каналнинг 3, 13, 36 ва 56 км ларида яна 4 сув олиш узеллари қурилди. 68км да каналга Туябўғиз сув омбориц&н канал орқали сув олинади. Чапқирғоқ Қорасув Каналининг 36км да И. А. Полвонов номли Тошкент канали бошланади (схемаси Тошкент каналидя берилган).

Loading...