ЧАҚА

ЧАҚА, чақа пул — қиймати паст бўлган металл тангалар; майда тўловлар, йирик пул белгиларини майдалаш, қоғоз пуллардан қайтим бериш учун қўлланилади. Жаҳон мамлакатларида Чақанинг энг кичик қиймати амалдаги миллий валюта бирлигининг 1/100 қисмига тенг бўлган танга шаклида зарб қилинади (маc, сўмря. тийин, дамараа цент, рупияда пайса, гривнадя копеек). Қадимдан Чақа пуллар қиймати юқори бўлган кумуш ва олтин тангалардан фарқли ҳодда фақат мис ёки жез сингари арзон металлардан ясалган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1994 й. 1 июлдан муомалага чиқарган 1, 3, 5 тийин қийматдаги мис тангалар Ч. ҳисобланади.