ЧАРОИТ

ЧАРОИТ (Шарқий Сибирдаги Чара дарёси номидан) — занжирли силикатларнинг кичик синфига мансуб минерал. Таркибида сув ва фтор бўлган К, Na, Ca, Ва, Мп нинг мураккаб силикати. Кимёвий таркиби аникланмаган. Ғарбий Сибирнинг Мурун ишқорли массивида 1977 й. да топилган. Тахм. моноклин сингонияда кристалланади. Яхлит толали ва ингичка нинали, попуксимон нурлар кўринишидаги агрегатлар. Структураси аниқ эмас. Пушти ва оч бинафша рангли ўта кам учрайдиган минерал. Қаттиқдиги 5,5, зичлиги 2,52,6 г/см3. Гидротермал метасоматик (фенитлар ҳисобига) генезисга эга. Чароит таркибли жинсларнинг чиройли турлари заргарлик, безак ва коллекция тошлари сифатида Чароитдан ясалган ваза, фойдаланилади. Москвадаги «Самоцвет» Айниқса, бинафша рангли, ипаксимон ялтирайдиган турлари жуда қадрланади. Чароитнинг дунё бўйича ягона кони Шарқий Сибирдаги Сиренли тош конидир.

Loading...