ЧАШМАИ АЙЮБ

ЧАШМАИ АЙЮБ — Бухородаги меъморий ёдгорлик (11-а., 1380). Муқаддас зиёратгоҳ биноси тўғри тўртбурчак тарҳли (19×26 м) бўлиб, ғарбдан шарққа чўзилган 4 хонадан иборат, ҳар бир хона бирбирига ўхшамаган гумбазлар билан қопланган. Дастлаб энг қад. хона — мурабба тарҳли (4,5 х 4,5 м) қудуқхона бунёд этилган (Арслонхон томонидан Минораи калон ва Намозгоҳ масжиди билан бир даврда қурилган деган ривоятлар сакланган), унинг икки ёнида зиёратчилар учун ўз вақтида 2 эшиги бўлган; олд томонига тоқли хона (4,5×4,5 м) туташтириб қурилган, у бинога пештоқ вазифасини ўтаган, қўш гумбазли, олди пештоқли. Зиёратхона деворида Амир Темур фармойишига биноан 1379 й. да унга тақаб кулоҳий гумбазли катта хона, бурчакларида миноралари бўлган дахдиз қурилганлиги ёзилган. Бинонинг қад. қисми ичкарида қолган. Ривоятларга кўра чашмақудуқ Айюб пайғамбар қадамжойи.

Loading...