ЧАТЕМ

ЧАТЕМ — Тинч океаннинг жан. кисмидаги 2 та йирик (Чатем ва Пит) ва бир гуруҳ майда вулкан ороллари. Янги Зеландия ҳудуди. Майд. 963 км2. Энг баланд жойи 291 м (Чатем о. да). Ландшафта ботқоқ, яйлов, чакалакзорлардан иборат. Аҳоли қўйчилик билан шуғулланади, балиқ овланади. Оролларга европаликлардан илк бор 1791 й. да инглиз денгизчи сайёхи У. Р. Броутон борган.

Loading...