ЧАТИРКЎЛ

ЧАТИРКЎЛ — Кирғизистон Республикаси Норин вилоятидаги кул. Марказий Тяньшанда. Шим. да Отбоши ва жан. да Тўруғарттов тоғлари орасида, 3530 м баландликдаги сойликда жойлашган. Майд. 175 км2, уз. 23,5 км, энг кенг жойи 12 км. Кўл саёз, ўртача чуқ. 3,8 м (энг чуқур жойи 22 м). Чатиркўлга атрофидаги тоғлардан бир қанча сой ва жилғалар оқиб тушади, ундан сув оқиб чиқмайди. Июньиюль ойларида сув сатҳи анча кўтарилади, янв. февралда пасаяди. Суви чучук, шаркий қисмида бир оз шўр. Нояб. дан апр. гача муз билан қопланади.

Loading...