ЧАТИШТИРИШ

ЧАТИШТИРИШуруғланиш жараёнида ирсий жиҳатдан бирбирига ўхшамайдиган иккита жинсий ҳужайра (гамета)нинг табиий ёки сунъий қўшилиши. Чатиштириш натижасида пайдо бўлган наел ген бўйича гетерозиготали ҳолатда туради. Унинг бирбирига ўхшаш бўлмаган отаона гаметалари билан турли аллеллари дурагай муртакка (зиготага) ўтган бўлади. Дурагай организм отаонасининг белги ва хусусиятларига эга бўлиш билан бирга, отаонасининг жинсий ҳужайралари орқали уларга ўтган ирсий имкониятларнинг муайян жуфтлашиши, ривожланиши ва намоён бўлиши каби хусусиятларга ҳам эга бўлади. Танлаш, одатда, дурагайларнинг иккинчи бўғинида ўтказилиб, кўпинча бешинчиолтинчи бўғинларгача, гомозиготали нусхалар олингунгача такрорланади (қ. Гомозиготалик). Дурагайда отаонадан бирортасининг белги хусусиятларини кучайтириш учун такрорий (беккросс) Ч. (авлодни ота ёки она шакли билан кайта Чатиштириш) ўтказилади.

Ўсимликлар амалий селекциясида оддий ва мураккаб Чатиштириш қўлланилади. Иккита онаона шакллари ўртасида бир маротаба ўтказилган чатиштириш оддий Чатиштиришга киради (қ. Жуфт чатиштириш). Ч. га биринкетин иккитадан ортиқ отаона шакллари жалб этилса, мураккаб Чатиштириш ҳисобланади (қ. Дурагайлаш).

Чорвачиликда молларнинг наел сифатини ошириш ҳамда янги сермаҳсул зотларни яратишда Чатиштириш нинг: а) қон қуйиш; б) қон сингдириш; в) завод чатиштириши; г) саноат чатиштириши; д) навбатли чатиштириш усуллари қўлланилади.

Ўзбекистон чорвачилигида маҳаллий қорамолларни швиц зоти б н Ч. нинг қон сингдириш усулида қўнгир тусли қорамол подалари шакллаширилган. Чатиштиришнинг мураккаб завод усулида бушуев зоти яратилган. Чатиштиришнинг қон қуйиш усулида республикада рнлаштирилган барча зотлар «яхшиловчи» зотлар билан такомиллаштирилмоқда. Чатиштиришнинг саноат усули сут йўналишидаги қораола ва қизил чўл зотлари, гўшт йўналишидаги герефорд, абердинангус, шароле, киан, сантагертруда ва б. зотлар билан жуфтлаштиришда қўлланилиб, тез етилувчан ва серпушт бўлган биринчи чатишма авлодлари олинган.

Дурагай ва чатишмалар ўсимлик ҳамда ҳайвонларнинг хўжалик жиҳатидан фойдали белгилари бўйича танлаш, саралаш, янги зотлар ва навлар етиштириш учун дастлабки материал бўлади.

Баҳодир Норматов, Убайдулла Носиров.

Loading...