ЧАВАНДОЗЛАР

ЧАВАНДОЗЛАР — 1) бир қатор антик давлатлар (Қад. Афина, Рим ва Фессалия)да аслзодалар қаторидаги имтиёзли табақа. Улар аслзодалар каби катта мулкларга эга бўлган. Чавандозлар таркибига катта ер эгалари, ҳарбийлар, судхўрлар, йирик савдогарлар ва б. кирган;

2) Сосонийлар Эронидаги алоҳида ижтимоий табақа бўлиб, Ғарбий Европадаги рицарликка яқин турган;

3) от чоптириш, улоқ чопиш, отда ўйнаш санъатини эгаллаган одам.

Loading...