ЧАВЕС

ЧАВЕС (Chavez) Фриас Уго Рафаэль (1954.28.7, Баринас штати) — Венесуэла давлат арбоби. Ҳарбий билим юртини тугатган (1975). КОМАКАТЕ ташкилотида ҳукуматга қарши яширин фаолият билан шуғулланган. 1980-й. лар охири — 1990-й. лар бошида ташкилот ҳаракати фаоллашган. Чавес 1992 й. 4 фев. даги армия колонналари исёнига раҳбарлик қилган, аммо ҳукумат исённи бостиришга эришган ва Чавес қамоққа олинган. 1994 й. авф этилган; озодликка чиқиб яна сиёсат билан шуғулланган. Президент сайлови кампаниясида қатнашиб, ғолиб чиққан ва 1998 й. дек. дан Венесуэла Боливар Республикаси президенти.

Loading...