ЧАЙИР

ЧАЙИР, шаир (Andropogon L.) — соябонгулдошларга мансуб кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми; озуқабоп экин. Тропик ва субтропик мамлакатларда 25 га яқин тури маълум. Ўрта Осиё, Қозоғистон, Кавказ ва Қримда 2 тури (оддий Чайир ҳамда Кавказ Чайири) ўсади. Қуруқ даштларга мослашган. Илдизи йўғон, этдор. Пояси битта, баъзан иккиучта, юқори қисмидан шохланган. Гуллари сариқ, шохлари учидаги мураккаб соябон тўпгулга жойлашган. Май ойида гуллайди, уруғи июлда пишади. 100 кг кўк массаси таркибида 24,2 озуқа бирлиги ва 1,4 кг ҳазм бўладиган протеин (хашагида тегишлича 37,7 ва 3,3 кг) бор. Ўзбекистоннинг Нурота тоғи, мирзачўл ҳамда Қизилқумдаги паст тоғларнинг тошлоқ ён бағирларида ўсади. Илдизларида ширасмола, крахмал, баргларида эфир мойи бор. Смола халк, табобатида турли жароҳатларни даволашда, илмий тиббиётда қон тўхтатувчи восита сифатида ишлатилади. Барча қ. х. ҳайвонлари учун яхши емхашак ҳисобланади.

Loading...