ЧАЙКИН Вадим Афанасьевич

ЧАЙКИН Вадим Афанасьевич (1886, Курск губернясининг Ново-Оскол уезди — 1941.8.9) — тарихчи ва жамоат арбоби. Уфа гимназиясида ўқиган. 1904 й. дан эсерлар партиясининг аъзоси. 1908—15 й. ларда қамоқ ва сургунда бўлган. Туркистонда подшо Россияси ҳукмронлигига қарши курашларда фаол қатнашган. 1916 й. ёзидан Андижонда яшаган. Миркомилбой таклифи билан Андижон аҳолиси номидан Ч. Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев билан мардикорликка сафарбарлик ишини текшириш учун Петроградга борган (1916 й. июль). Ч., У. Асадуллахўжаев, Мустафо Чўқай ҳамрохдигида А. Ф. Керенский ва Қ. Б. Таваккаловдан иборат комиссия Туркистонга келади. 1917 й. да у сиёсий фаолиятини янада жонлантирган. Эсерлар партиясининг Туркистондаги раҳбарларидан бири бўлган. Бутун Россия Советларининг 1-съезди (Петроград, 1917 й. июнь)да Ч. У. Асадуллахўжаев билан биргаликда қатнашган. Россия Муваққат ҳукумати Туркистон қўмитаси раиси (1917 й. июль—сент.). Октябрь тўнтаришицж сўнг Чайкин ўнг эсер сифатида большевикларга қарши чиқади. Россия Таъсис Мажлиси аъзоси (191718).

Чайкин тарихчи олим сифатида 20-а. бошларида Россияда инқилобий жараёнлар ва миллий муносабатлар, народниклар тарихи, Украина ва Туркистондаги сиёсий аҳвол тўғрисида асарлар ёзган. Унинг қўлёзмалари 1933 й. да 5 жиддли китоб шаклига келтирилган.

1922 й. дан бошлаб совет режими томонидан бир неча марта қамалган ва сургун қилинган. СССР Олий Суди ҳарбий коллегияси қарори билан Чайкин отиб ташланган (1941 й. 8 сент.).

Ад.: Германов В. В., Историки Туркестана в условиях политического террора 20—30х годов, Т., 2000; Аъзамхўжаев С, Туркистон мухторияти, Т., 2000; Шамсутдинов Р., Истиқлол йўлида шаҳид кетганлар, Т., 2001.

Loading...