ЧАЁНЛАР

ЧАЁНЛАР (Scorpiones) — ўргимчаксимонлар туркуми, баъзан мустақил синф сифатида қаралади. Уз. 1—20 см. Бошкўкраги яхлит қалқон билан қопланган. Бу қалқон ўртасида 2 жуфт, унинг 2 ёнида бир неча жуфт кўзлари бор. Кутикуласи мум қавати билан қопланган. Корин қисми кенгайган. Ингичка кейинги бўлими бошкўкрак томонига эгилувчан. Бир жуфт заҳар бези кейинги қориннинг охирги бўғимида жойлашган бўлиб, санчувчи наштарга очилади. Хемицералари майда, қискичсимон. Оёқ пайпаслагичлари учки кисми йирик қисқичга айланган. Ўпка орқали нафас олади. Сперматофорлар ёрдамида уруғланади. Чаёнлар тирик туғади. 750 га якин тури, жумладан, Ўзбекистонда бир неча тури бор. Чипор (сариқ) Ч. кўп учрайди. Йирткич, тунда ов қилади. Чаққанида қаттиқ оғрийди. Айрим тропик турларининг чақиши кишини ўлимга олиб келиши мумкин (яна қ. Чаён чақиши).

Loading...