ЧЕБОКСАРИ

ЧЕБОКСАРИ (чувашча — Шупашкар) — РФ Чувашия Республикасидаги шаҳар, республика пойтахти (1925 й. дан). Волга дарёсининг ўнг соҳилида, Чебоксар дарёсининг Волгага куйилиш жойида. Т. й. станцияси, автомобиль йўллари чорраҳаси, аэропорт бор. Йирик даре порти. Аҳолиси 440,6 минг киши (2002). Илк бор 1469 й. солномасида учрайди. 1555 й. дан Русь давлати қалъаси. Волга бўйининг йирик савдо маркази. 1781 й. дан Козон губерняси уезд маркази. 1920 й. дан Чувашия мухтор вилояти маркази, 1925 й. дан Чувашия Мухтор Республикаси пойтахти, 1992 й. дан Чувашия Республикаси пойтахти. Етакчи саноат тармоқлари: машинасозлик (электротехника саноати, приборсозлик, тракторсозлик ва б.), енгил (шу жумладан, ипгазлама кти); шунингдек, озиқ-овқат (сут зди, гўшт кти), қурилиш материаллари саноатлари мавжуд. Иссиқлик электр стяси бор. 3 олий ўқув юрти (шу жумладан, Чувашия университети), 5 театр, 4 музей (ўлкашунослик, бадиий, адабиёт ва б. музейлар), филармония, картиналар галереяси фаолият кўрсатади.

Меъморий ёдгорликлардан Троица монастири (16-а.), Введение собори (1651), Воздвижение (1702) ва Успение (1763) черковлари, 17—18-а. ларда қурилган турар жой бинолари сақланган.

Loading...