
ЧЕЧАК
ЧЕЧАК, чин чечак — одам ва ҳайвонларнинг ўткир юқумли касаллиги. Ўтмишда ер юзидаги барча мамлакатларда кенг тарқалган бўлиб, у ҳақдаги дастлабки маълумотлар Кдц. Миср ва Хитой қўлёзмаларида учрайди, кейинроқ юнон ва римлик врачларнинг асарларида қайд этилган. Ўрта асрларда Розий «Чечак ва қизамиқ ҳақида китоб» («Китоб алжударий валҳасба») номли асар яратиб, тиббиёт тарихида биринчи марта Чечакни таърифлаб берди ва Чечакга қарши эмлаш керак деган фикрга келиб, уни амадда қўллади. Чечакнинг олдини олиш ҳақидаги фикрлар Ибн Сино асарларида ҳам илгари сурилган. 1796 й. га келиб Европада инглиз врачи Э. Женнер чечакка қарши эмлашни таклиф этганидан сўнггина Чечак анча камайди.
Чечакни фильтрланувчи вируслар қўзғатади. Инфекция манбаи — бемор. Вирус ҳаво (чанг, бемор аксирганда, йўталганда) ва бемор буюмлари (кийимкечак ва ҳ. к.)дан ўтади. Касаллик ўткир бошланади. Гавда траси бирдан кўтарилиб, бош оғрийди, эт увишиб кўнгил айнийди ва бел, думғаза атрофида оғриқ пайдо бўлади. Беморнинг пульси тезлашиб, тили қуруқшайди, карашланади. Томоқ, бурун, ҳалқум шиллиқ қаватлари қизариб яллиғланади. Шу даврда айрим беморларнинг қорин пасти, сонининг ички тарафига қизамиқ ёки қизилча тошмасига ўхшаш тошмалар тошади. 3—4 кундан сўнг беморнинг аҳволи бирмунча яхшиланиб, кейин яна оғирлашади. Бу даврда пешона, соч, юз, қўл панжасида ҳақиқий Чечак тошмаси — майда доғга ўхшаш тошмалар пайдо бўлади, эртасига улар қизғиш тугунчалар (папула)га айланиб, бутун баданга тарқалади. Кейин тугунчалардан пуфакчалар (везикула) ҳосил бўлади ва йиринг бойлайди. Касалликнинг 10—13куни йирингли тошмалар қуриб, қорақўгир бўлади. 18—20куни улар туша бошлайди ва ўрни чандиқлана боради, беморнинг аҳволи бирмунча яхшиланади. Оғир кечадиган аралаш Чечакда тошмалар бирбирига қўшилиб кетади. Геморрагик Чечак («қора Чечак» ёки Чечак пурпураси) да тўқима ва аъзоларга қон қуйилади. Чечакнинг тошма тошмайдиган, иситмасиз кечадиган шакллари фарқ қилинади.
Чечакнинг оддини олиш учун бемор Чечакга қарши эмланади ва б. чоратадбирлар кўрилади. 1980 й. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ассамблеясининг 33 сессиясида ер юзида чин чечак буткул тугатилганлиги расмий равишда эълон қилинди.
Чорва молларида Чечак заҳарланиш, иситма ва терига тошмалар тошиши билан кечади. Чечак қўзғатувчиси Poxviridae оиласига мансуб 7 туркум вируслари. Ҳар бир ҳайвон турида Чечакни қўзғатадиган ўзига хос вируслари бор. Маc, қўй Ч. да кўз, бурун зарарланади, сигир Ч. да соғим камаяди, елинда ва тананинг бошқа қисмларида тошмалар пайдо бўлади, қушларда тери ва ички аъзолар зарарланади. Касал бўлиб тузалган ҳайвонларда турғун иммунитет ҳосил бўлади. Касаллик касал ҳайвон билан соғлом ҳайвон бир жойда сакданганда, вирус билан зарарланган озуқа, сув ва б. орқали юқади. Вируслар атроф мухитда бир неча ойгача сақланади. Қиш ойларида ёш хамда нимжон ўсган чорва моллари кўпроқ ва оғирроқ касалланади; уларнинг махсулдорлиги пасаяди, териси ёрилади, айрим ҳайвонлар нобуд бўлади. Ташҳис клиникэпизоотологик ва эпидемиологик маълумотлар, лаб. текширувлари натижалари асосида қўйилади.
Даволаш: гаммаглобулинлар, антибиотиклар, малҳам дорилар, глицерин ёки антисептик воситаларни қўллаш.
Олдини олиш: умумий санитарияветеринария қоидаларига риоя қилиш; ҳайвонларда эмлаш йўли билан иммунитет ҳосил қилиш; касалликка чалинган молларни алоҳида сақлаш ва б.