ЧЕДВИК

ЧЕДВИК (Chadwick) Жеймс (1891.20.10, Манчестер 1974.24.7) инглиз физиги. Лондон Кироллик жамияти аъзоси (1927). Э. Резерфордшшт шогирди. Манчестер ва Кембриж университетларини тугатган. 1943—45 й. ларда ЛосАламос (АҚШ) даги атом бомбаси лойиҳаси устида иш олиб бораетган бир гуруҳ олимларни бошқарган. Ливерпуль университети проф (1935—48), Кембриж университети қошидаги Ганвилл ва Киз колледжи директори (1948—58). Илмий ишлари атом ядроси физикасига оид. Бетанурланиш энергиясининг туташ спектрини кашф этган (1914), ядрода альфазарралар сочилишини ўрганиб, ядро зарядини бевосита ўлчаган (1920) ва Резерфорд атом назариясини узилкесил тасдиқлаган. Бериллийни альфазарралар билан нурлатганда вужудга келадиган нурланишни ўрганиб, нейтронни кашф этган (1932). Нобель мукофоти лауреати (1935).

Loading...