ЧЕГАРАВИЙ МАСАЛАЛАР

ЧЕГАРАВИЙ МАСАЛАЛАР — берилган соҳада аниқланган функцияларнинг бирор синфидан бу соханинг чегарасида берилган шартларни каноатлантирувчи функцияни топиш учун мўлжалланган масалалар. Аниқ ҳодисаларни ифодаловчи функциялар, одатда, математик физика тенгламаларининг ечимларидан иборат бўлади. Математик физика тенгламалари (дифференциал, интеграл, интегродифференциал, функционал тенгламалар) чексиз куп ечимларга эга, шунинг учун ҳам керакли бирданбир ечимни аниқлаш учун қўшимча чегаравий шартлар берилади. Чегаравий масалаларни текширишда интеграл тенгламалар, олдиндан баҳолашлар, чекли айирмалар усули ва б. усуллар кенг кулланади.

Loading...