ЧЕГИРМА (сонлар назариясида) — агар а — b айирма т га бўлинса (а, Ь, т > О — бутун сонлар), у ҳодда а сони Ъ сонининг т модули бўйича Чегирмаси дейилади. Акс ҳолда а Ч. бўлмайди. Mac, 24 сони 3 сонининг 7 сони бўйича Чегирмаси (25 сони эса 3 нинг 7 бўйича Чегирмаси эмас), чунки 24—3=21 ва 7 га бўлинади (25—3=22 эса 7 га бўлинмайди).