ЧЕК (форстож — пул хужжати) — 1) банқцаги ҳисобварақ эгаси (Ч. берувчи)нинг муайян суммадаги пулни бирор шахе (Ч. ни тақдим қилувчи)га тўлаш тўғрисида банкка ёки кредит муассасасига йўллаган ёзма буйруғи, фармойиши; пул ҳужжати, кдмматли қогоз тури. Чек ёзиладиган қотоз (Ч. қогози) белгиланган тартибда расмийлаштирилган бланка (иш қогози) тарзида махсус дафтарча ҳолида чиқарилади. Чек берувчи ўз ҳисобварағидан ўзи учун пул олишда ҳам Чекдан фойдаланади. Чеклар номи кўрсатилган (аниқ бир шахс номига ёзилган), ордер л и (бирон бир шахс фойдасига ёзилган) ёки тақдим этиладиган (такдим этувчига ёзилган) турларга бўлинади. Банклар ўртасидаги ўзаро ҳисобкитобларда банк Ч. лари, саёҳат ва хизмат сафарларида ҳар қандай банкда тезда нақд пулга алмаштириш мумкин бўлган йўл Чек лари ишлатилади. Йўл Чеклари накд пул ва кредит карточкалари каби тўлақонли тўлов воситаси бўлиб, унда такдим этувчининг номи кўрсатилади, Чек берувчининг шахеий имзоси билан тасдикланади ва пул олишда шахеини исботлайдиган ҳужжат кўрсатилишини талаб этади;
2) чакана савдода кассанинг харидордан пулни қабул қилиб олгани тўғрисидаги паттаси. Тўлов ўтказилган ва харидни олиш мумкинлигини тасдикдайди ва тўлов ўтказилган дўкон (магазин) доирасида амал қилади.