ЧЕК

ЧЕК, пол — текисланган тупроқ ва марзалар билан ўралган дала участкаси; шоли экишда, бостириб суғоришда ёки тупроқ шўрини ювишда қўлланилади. Чекнинг каттакичиклиги ер нишаби ва жой рельефига боғлиқ. Ер нишаби 0,0005 дан кичик бўлса, Чек эни 10—25 м (нишаби катта томон бўйича), уз. 50—70 м (нишаби кичик томон бўйича), имкони борича эни тўғри бурчакли қилиб олинади, яъни Чек майд. 0,07—0,20 га бўлади. Нишаби бундан катта бўлган ерларда Чек эни камайтирилади. Нишаби паст участкаларда ва механик таркиби оғир қумоқли ва гилли тупроқларда Чек майдони 2 га гача бўлиши мумкин. Капитал шўр ювишда Чек майдони ва каттакичиклиги (ўлчамлари), одатда, муваққат зовурларнинг жойлашиш ҳолатига қараб белгиланади. Бостириб шўр ювилганда Чекда сув қатлами 20—30 см бўлиши керак; марза бал. (сув сатҳи юқорисида запас бўлишини назарга олиб) 45—60 см бўлади.

Loading...