ЧЕК

ЧЕК Томас (1947.8.12, Чикаго) америкалик кимёгар. Калифорния университетини тугатган (фалсафа дри, 1975). Колорадо университети проф. (1980 й. дан). Асосий илмий ишлари нуклеин кислоталар кимёсига оид. Генларнинг мозаик (узукли) тузилишини ўрганиш окибатида улардаги кодланган қисмлар (экзонлар) кодланмаган қўйилмалар (интронлар) билан галмагал жойлашишини топган (1970). Силайсинг реакцияси учун, яъни энг оддий организмлардан тетрахимена генидаги 2 экзонни ажратиб турувчи интронни олиб ташлаш ва экзонларни ўзаро боғлаш (димеризация) учун зарур ферментни топиш мақсадида ўтказилган тадқиқотлар натижасида бу реакция ҳеч қандай оқсилферментлар иштирокисиз, ўзўзидан ўтишини аниклаган. Нобель мукофоти лауреати (1989, С. Олтмен билан ҳамкорлиқда).

Loading...